Ўзбекистон | 11:44 / 10.02.2026
1087
1 дақиқада ўқилади

“Оғир” маҳаллаларда кичик қуёш станциялари барпо этилади

Президентнинг “Оғир” маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш орқали камбағал оилаларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат “оғир” маҳаллаларда даромад келтирадиган манба яратиш орқали аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Фото: Kun.uz

Қарорга кўра, “оғир” маҳаллаларда 300–500 кВт қувватга эга кичик қуёш электр станциялари ишга туширилади. Лойиҳани молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 110 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, 1 ой муддатда кичик қуёш станцияларини барпо этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи алоҳида қарор лойиҳаси киритилиши кўзда тутилган:

лойиҳалаштириш, давлат экспертизасидан ўтказиш ва тендер асосида пудратчини аниқлаш;
қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш;
станцияларни фойдаланишга қабул қилиш ва бошқариш;
ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш тартибини белгилаш.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа “оғир” маҳаллаларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, янги даромад манбаларини яратиш ва камбағал оилаларни барқарор равишда қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид