Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Оғир” тоифадаги 903 та маҳаллада 300 киловаттли кичик қуёш станциялари қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. “Оғир” туман ва маҳаллаларда аҳолини ишли қилиш ҳамда даромадини кўпайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Аввало, бундай ҳудудларни барқарор электр билан таъминлаш масаласини ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилишда таъкидланишича, ҳудудларнинг бош режасини ишлаб чиқиш учун Франция, Буюк Британия, Испания, Туркиядан мутахассислар чақирилмоқда.
Лекин ўзимиздаги 18 та олийгоҳда архитектура йўналишида йилига 7 мингга яқин мутахассис тайёрланмоқда.
Ҳокимлар битирувчи талабаларни 903 та “оғир” маҳалланинг бош режасига жалб қилиб, уларни чет эллик мутахассисга бириктирса, бу ёшларимиз учун ҳам касбий амалиёт, ҳам тажриба мактаби бўлиши таъкидланди.
Талабалар ўртасида маҳалла бош режасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинади.
Бундай маҳаллаларга янгича қиёфа олиб кирадиган энг зўр лойиҳаларни ишлаб чиққан талабалар жамоасига 100 миллион сўмдан мукофот берилади.
Бу орқали замонавий ёш архитектор ва урбанистлар корпуси шакллантирилиши таъкидланди.
“Оғир” туман ва маҳаллаларда аҳолини ишли қилиш ҳамда даромадини кўпайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Аввало, бундай ҳудудларни барқарор электр билан таъминлаш масаласини ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.
Бунинг учун 903 та маҳалланинг ҳар бирида 300 киловаттли кичик қуёш станциялари қурилиб, маҳаллага беғараз актив сифатида берилади.
Станциялардан олинган “яшил” энергия ҳисобидан ҳар бир маҳаллада 400-500 миллион сўм қўшимча даромад келтирадиган иқтисодий актив пайдо бўлади.
Бу “яшил” даромад “яшил” чора-тадбирларни амалга оширишга сарфланади. Яъни ушбу маблағлар эҳтиёжманд хонадонни “яшил” таъмирдан чиқариб, энергия харажатини камайтириш ва турмуш сифатини яхшилашга йўналтирилади.
Қуёш станцияларини эксплуатация қилишга мазкур маҳаллаларда яшовчи камбағал оила аъзолари ишга олинади. 1-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, оиласида меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган 6 минг 700 та хонадон энергия тежамкор қилиб таъмирланади.
Бу ишлар ихтисослашув даражаси юқори бўлган яна 1 мингта илғор маҳаллада ҳам амалга оширилади. Кичик қуёш станциялари тайёр ҳолда 7 йил муддатга маҳаллаларга фоизсиз лизингга берилади.
Мавзуга оид
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026