Ўзбекистон | 11:45
2038
1 дақиқада ўқилади

Қайси вилоятда деҳқон хўжаликлари кўп? Рейтинг эълон қилинди

2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари сони 395 559 тани ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятида қайд этилган.

Фото: Kun.uz 

Расмий маълумотларга кўра, республика бўйича жами 395 559 та деҳқон хўжалиги фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида рейтинг:

  • Андижон вилояти – 64 909 та;
  • Самарқанд вилояти – 47 930 та;
  • Хоразм вилояти – 47 370 та;
  • Фарғона вилояти – 42 205 та;
  • Қашқадарё вилояти – 33 301 та;
  • Сурхондарё вилояти – 27 465 та;
  • Наманган вилояти – 27 379 та;
  • Бухоро вилояти – 24 383 та;
  • Тошкент вилояти – 22 508 та;
  • Жиззах вилояти – 19 583 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 13 915 та;
  • Сирдарё вилояти – 12 775 та;
  • Навоий вилояти – 11 805 та;
  • Тошкент шаҳри – 31 та.

Энг кўп деҳқон хўжаликлари Андижон вилоятида фаолият юритмоқда. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Хоразм вилоятлари жойлашган. Энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид