Жамият | 09:32
12553
1 дақиқада ўқилади

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, сенатор Мир-Акбар Ҳожи-Акбарович Раҳмонқулов ҳаётдан кўз юмди.

Фото: isrs.uz

Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, сенатор Мир-Акбар Ҳожи-Акбарович Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди.

Марҳум турли йилларда президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби ҳамда давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

Юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Ҳожи-Акбарович 1998 йил “II даражали Шон-шараф” ордени, 2002 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид