Ўзбекистон | 09:33
2924
1 дақиқада ўқилади

Форишда кучли ёмғир оқибатида сел-сув оқимлари кузатилди

14 феврал куни тонгда Жиззах вилоятининг Фориш туманида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида «Қизилқум» МФЙ ҳудудида сел-сув оқимлари ўтиб, тахминан 30 та хонадон ҳовлиси ва томорқасига сув кирган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Фото: Видеодан кадр

Бугун, 14 феврал куни соат 04:53 да Жиззах вилояти, Фориш туманида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида «Қизилқум» МФЙ, Қизилқум қишлоғидан сел-сувлари оқимлари оқиб ўтиши кузатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, «Қизилқум» МФЙ, Қизилқум қишлоғи Эрали кўчасида жойлашган тахминан 30 га яқин аҳоли хонадонларининг ҳовлиси ва томорқаларига сел-сувлари кириши қайд этилган.

Вазият оқибатларини бартараф этиш ишларига барча зарур техника ҳамда куч-воситалар жалб этилган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида вафот этган ёки жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда вазият вилоят ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид