Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуд-блогер заҳарли крабни еб вафот этди
Блогер аёлнинг ўлими полиция томонидан ўрганилди. Улар аёл таом тайёрлаган жойдан “иблис” крабнинг қобиқларини топишди.
Фото: Emma Amit / Facebook
Филиппинда мамлакатдаги энг заҳарли — “иблис” крабни еган фуд-блогер Эмма Амит вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Хабарда айтилишича, 51 ёшли Амит дўстлари билан краб ва моллюска тергани борган. Сўнгра овлаган нарсаларини кокос сутида қайнатиб пиширган ва пишган крабларни ейишини видеоблоги учун тасвирга олган.
Кўп ўтмай Амитнинг аҳволи ёмонлашган. Аёл реанимацияга етказилган, аммо уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.
Блогер аёлнинг ўлими полиция томонидан ўрганилган. Улар аёл таом тайёрлаган жойдан “иблис” крабнинг қобиқларини топишган. Унинг гўшти ўта заҳарлилиги билан ажралиб туради.
“Иблис” краб — Zosimus aeneus маржон қояларида яшайдиган краб тури бўлиб, унинг гўштида энг кучли нейротоксинлар — тетродотоксин ва сакситоксин мавжуд. Бу моддалар қайнатилганда ҳам кучини йўқотмайди.