Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли ёғингарчилик сабаб айрим ҳудудларда сув тўпланди
Кеча тунда Тошкент шаҳрида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида айрим пастқам жойлар ва кўчаларда сув тўпланиш ҳолатлари қайд этилди. Вазирлик ва хизматлар томонидан ҳолатни бартараф этиш учун ободонлаштириш хизматлари ходимлари ҳамда махсус техникалар жалб қилинди.
Фото: Kun.uz
Кеча тунда пойтахтда кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Тошкент шаҳрининг айрим пастқам жойлари ва кўчаларида сув тўпланиш ҳолатлари юзага келди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, вазиятни тезкор бартараф этиш мақсадида шаҳар ободонлаштириш хизматлари ходимлари ҳамда махсус техникалар тўлиқ жалб этилган.
Ҳозирда шаҳарда вазият барқарор экани ва тўлиқ назорат остида экани билдирилди.
Шунингдек, фуқаролардан шу каби ҳолатлар бўйича корҳол вазият юзага келса, 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралди.