Европада сув тошқинлари. Ёғингарчилик сабаб минглаб уйлар сув остида қолди, бир неча киши ҳалок бўлди
Марказий ва Шарқий Европа давлатларида кучли ёғингарчилик кузатилди. Табиий офат кўпроқ Австрия, Чехия, Полша, Руминия, Словакия ва Венгрия давлатларига зарар етказмоқда.
«Борис» тўфони оқибатида юзага келган кучли ёғингарчилик Марказий ва Шарқий Европада инсонлар ҳаётига зомин бўлди. Авария хизматлари сув тошқинларига қарши курашда ҳимоя тўсиқларини мустаҳкамламоқда, деб хабар беради BBC.
Reuters агентлигининг ёзишича, Австриядаги сув тошқинида фуқароларни қутқариш операцияси вақтида бир нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган. Венани ўраб турган ҳудуд офат зонаси деб эълон қилинган, маҳаллий ҳукумат «мисли кўрилмаган экстремал вазият» ҳақида гапирмоқда.
Полша бош вазири Доналд Тускнинг маълум қилишича, мамлакатда кузатилган сув тошқинлари оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
«Борис» тўфони Руминияда ҳам қурбонларга сабаб бўлган. 14 сентябр куни ҳукумат Галац шаҳридаги сув тошқини оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини эълон қилганди. Чехиянинг айрим ҳудудларида эса эвакуация эълон қилинган. Мамлакат шимолидаги 51 мингга яқин хонадон электр энергиясисиз қолган.
«Биз яна иқлим ўзгариши оқибатларига дуч келмоқдамиз, бунинг Европа давлатларига таъсири тобора кучайиб бормоқда», — дейди Руминия президенти Калус Йоханнис. Слобози-Конаки комуннаси мэри Эмил Драгомирнинг сўзларига кўра, 700 та уй сув остида қолган.
Полша жануби-ғарбидаги Глухолази шаҳрида дарё ўзанидан тошиб чиқиб, кўчаларни сув босган. Расмийлар аҳолини баланд тепаликларга эвакуация қилишга чақирган.
Шунингдек, Чехия жанубидаги тўғондан сув тошиб чиққан. Мамлакат атроф-муҳит муҳофазаси вазири Пётр Хладик аҳолини ўз уйларини тарк этишга тайёрланишга чақирган. Хладикнинг айтишича, ер сув билан тўйинган ва унинг юзасида қолаётган ёмғир сувлари кутилмаган сув тошқинлари хавфини оширади.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
23:14 / 12.01.2025
Полшада ўтган йил йўқолган миналар IKEA дўконидан топилди
08:30 / 10.01.2025
Полша Нетаняҳуни ХЖC ордери бўйича ҳибсга олмасликка ваъда берди
17:24 / 09.01.2025
Полша президенти Нетаняҳу Освенцимдаги тадбирга ташриф буюрса, уни ҳибсга олмасликни сўради
21:42 / 08.01.2025