Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатор вилоятларда сел ва сув тошқинлари бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
Тезкор гидрометеорологик ахборотга кўра, 16–17 феврал кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам бор.
Фото: Kun.uz
Маълум қилинишича, ёмғирлар таъсирида қуйидаги ҳудудларда сел ва сув тошқинлари хавфи юқори:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳри.
Огоҳлантиришда тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Шунингдек, айрим ҳудудларда ёғингарчилик натижасида ёмғир сувлари тўпланиши мумкинлиги, бу эса паст жойлар, йўллар ва айрим ҳудудларни сув босишига олиб келиши эҳтимоли борлиги қайд этилган.