Жамият | 13:58
2914
1 дақиқада ўқилади

ФВВ қутқарувчилари Нукусда чўкаётган фуқарони қутқарди

Нукус шаҳрида “Дўстлик” каналида чўкаётган фуқаро ФВВ ғаввос-қутқарувчилари томонидан қутқарилиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Кейин у тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.

17 феврал куни соат 08:20 да Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри марказидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналида бир фуқаро чўкаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Маълум қилинишича, ҳолатни канал атрофидан ўтиб кетаётган йўловчи кўриб, ФВБга хабар берган.

Хабарга асосан, ФВБ ғаввос-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони қутқарган. Қутқарувчилар томонидан унга дарҳол биринчи ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.

Шундан сўнг қутқарилган фуқаро тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид