Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
18 февраль куни «Умид чироғи» кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Транспорт воситасида 6 нафар бола бўлган. Ҳодиса оқибатида улардан бири ҳалок бўлган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Наманган вилояти, Норин туманида «Умид чироғи» кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, 18 февраль куни соат 8:30 атрофида Норин туманида жойлашган «Умид чироғи» кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Транспорт воситасида 6 нафар бола бўлган. Ҳодиса оқибатида тарбияланувчилардан бири — 2015 йилда туғилган Ш.Х. оғир тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, қолган 5 нафар болага Норин туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
20:10 / 18.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
18:42 / 13.04.2026