Жамият | 12:59
1450
1 дақиқада ўқилади

Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида таъмирда бўлган собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин чиқди. Қутқарувчилар ҳодиса жойига 7 дақиқада етиб бориб, ёнғинни 01:57 да тўлиқ ўчирди. Жароҳатланганлар йўқ.

19 феврал куни соат 01:03 да Тошкент шаҳар ФВББга Олмазор тумани Қизилтут кўчасида жойлашган таъмирда бўлган собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар тушган.

Хабарга мувофиқ, қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 01:10 да етиб борган. Ёнғин соат 01:44 да қуршаб олиниб, соат 01:57 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид