Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ мурожаатларини кўриб чиқишнинг аниқ механизми жорий этилди
Президент фармони билан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга ўзгартиришлар киритилди. Унга мувофиқ, БМТ шартномавий қўмиталари томонидан юбориладиган вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишнинг аниқ тартиби белгиланди.
Янги тартибга кўра, БМТнинг вақтинчалик чоралар бўйича мурожаати Ташқи ишлар вазирлиги орқали келиб тушгандан сўнг 1 кун муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Адлия вазирлигига юборилади.
Миллий марказ 1 кун ичида масъул давлат органларига сўровнома йўллаб, вақтинчалик чораларни амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш ҳамда зарурат туғилганда асосланган тушунтириш тақдим этишни сўрайди.
Давлат органлари эса 3 кун муддатда амалга оширилган ёки амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан тушунтиришни Миллий марказга тақдим этади.
Йиғилган маълумотлар асосида Миллий марказ ишчи гуруҳ билан биргаликда 3 кун муддатда Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назарини шакллантириб, Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
Ҳукуматнинг расмий позицияси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 2 кун ичида БМТнинг тегишли шартномавий қўмиталарига йўлланади.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026