Туризм | 11:55
1439
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,2 минг нафарга (6,9 фоиз) кўпайган.

Қайд этилишича, йилнинг илк ойида ўзбекистонликлар энг кўп қўшни давлатларга йўл олган. Жумладан, Қирғизистон (232 174 нафар), Тожикистон (98 659 нафар) ва Қозоғистон (88 012 нафар) биринчи учликни ташкил этган. Ушбу топ-3 йўналиш улушига жами сафарларнинг тахминан 71 фоизи тўғри келади.

Топ-10 давлат (2026 йил январ):

  • Қирғизистон — 232 174;
  • Тожикистон — 98 659;
  • Қозоғистон — 88 012;
  • Саудия Арабистони — 62 655;
  • Россия — 32 291;
  • Туркия — 17 288;
  • БАА — 16 030;
  • Таиланд — 6 890;
  • Хитой — 6 117;
  • Миср — 4 585.

Маълумотларга кўра, топ-4 (Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Саудия Арабистони) бўйича сафарлар жами кўрсаткичнинг тахминан 82 фоизини ташкил қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид