Спорт | 08:25
3331
2 дақиқада ўқилади

Фабрицио Романо Зиданнинг эҳтимолий кейинги иш жойини айтди

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан ЖЧ-2026дан кейин Франция терма жамоасининг бош мураббийи этиб эҳтимолий тайинланиши бўйича Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга келган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Фото: REUTERS

«Зидан атрофида ҳар доим “Реал Мадрид” ва бошқа жойлар билан боғлиқ кўп миш-мишлар бўлади. Зидан билан боғлиқ вазиятга келсак: менга айтишларича, барча нарса, бу миш-мишларга қарамай, жуда ҳам аниқ ва тушунарли ҳолатда қолмоқда. Эҳтимол, декабрда Зиданни “Реал” билан боғлашганини эслайсиз, ва мен сизга айтган эдим: агар Хаби Алонсо кетса, номзод Арбелоа бўлади, ва ҳозир ҳам Арбелоа клуб тизимида қолмоқда.

Зиданга келсак, мен тушунишимча, у билан Франция футбол федерацияси ўртасида шундай тайёр оғзаки келишув борки, Зидан жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоанинг кейинги бош мураббийи бўлади.

Ҳозир — Дешам билан ЖЧга тўлиқ эътибор қаратилган, федерацияга ҳам, француз футболчиларига ҳам, Дешамнинг ўзига ҳам энг юқори даражада ҳурмат сақланган. Олдинда турнир бор, лекин чемпионатдан кейин Зинедин ишга қайтади ва миллий терма жамоани бошқариши кутилмоқда.

Бироқ, яна қайтариб айтаман, булар фақат гаплар, холос. Футболда, ҳеч нарса имзоланмагунча, ҳар нима бўлиши мумкин — айниқса мураббийлар масаласида: у ерда клублар ўртасида эмас, фақат мураббий билан ташкилот ўртасида музокара бўлади. Шунинг учун Зидан билан боғлиқ вазият Франция футбол федерацияси билан “тайёр оғзаки келишув” даражасида турибди, ва федерация жаҳон чемпионати тугашини кутмоқда», — деди Романо ўз подкастида.

53 ёшли Зидан 2021 йил июн ойида Мадрид клубининг бош мураббийи лавозимини тарк этган ва шундан бери ишламаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид