Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ню-Йорк мэри қишки бўрон сабаб транспорт ҳаракатини тақиқлади
Ню-Йорк мэри Зохран Мамдани шаҳарга яқинлашаётган қор бўрони сабаб фавқулодда ҳолат режими жорий қилди ва “муҳим аҳамиятга эга бўлмаган транспорт” ҳаракатини 15 соатга тақиқлади. 23 феврал куни Ню-Йоркда давлат мактаблари ҳам ишламайди.
АҚШнинг шимоли-шарқида қор бўрони бошланиши сабаб Ню-Йорк мэри Зохран Мамдани шаҳарда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди ва якшанба, 22 феврал куни соат 21:00 дан душанба куни соат 12:00 гача “муҳим аҳамиятга эга бўлмаган транспорт” ҳаракатини тўлиқ тақиқлади. Бу ҳақда шаҳар ҳукумати сайтида хабар қилинди.
Транспорт ҳаракатини чеклаш ҳақидаги қарор “фавқулодда хизматлар ходимларининг хавфсиз ва тез ҳаракатланишини таъминлаш” мақсадида қабул қилинган. У, хусусан, жамоат транспортига, шунингдек дори-дармон ва тиббий жиҳозлар, озиқ-овқат, ёнилғи етказиб берувчи автомашиналарга, коммунал ва бошқа “муҳим” хизматлар техникасига тааллуқли эмас.
23 феврал куни Ню-Йоркда давлат мактаблари ҳам ишламайди. Шу билан бирга, уларнинг айримларида исиниш пунктлари очилади. Мамданининг айтишича, сўнгги 10 йил ичида шаҳар бу қадар кучли бўронга дуч келмаган.
АҚШ Миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, шимоли-шарқий ҳудудларда қор соатига 5–7,5 см тезликда ёғиши мумкин, шамол тезлиги эса 110 км/соатгача етиши тахмин қилинмоқда. Яқинлашаётган ноқулай об-ҳаво сабаб Массачусетс, Коннектикут, Делавэр, Ню-Жерси ва Род-Айленд штатларида ҳам фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.
Бундан ташқари, бир қатор штатларда сафарга чиқишга чекловлар ёки тақиқлар киритилган, минглаб авиарейслар бекор қилинган. Синоптиклар прогнозига кўра, бўрон ва кучли шамоллар туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.
Янги қор бўрони АҚШнинг шимоли-шарқига мамлакатда “Ферн” номли қишки бўрон оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлганидан бир неча ҳафта ўтиб ёпирилмоқда. У “сўнгги 100 йилдаги энг қудратли бўронлардан бири” сифатида қайд этилган эди. Шунда бўрон оқибатлари у ёки бу тарзда АҚШнинг 220 млндан ортиқ аҳолисига таъсир қилгани айтилган.
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
08:42 / 13.03.2026
Ню-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
15:09 / 28.01.2026
АҚШдаги қор бўрони: ўнлаб қурбонлар, бекор қилинган минглаб авиарейслар ва ўзгараётган прогнозлар
15:53 / 27.01.2026