Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда Ўзбекистон–Бошқирдистон технопарки қурилади
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботир Асадов бошчилигидаги делегациянинг Бошқирдистонга ташрифи доирасида ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, асосий қўшма лойиҳалардан бири сифатида Бекобод туманида Ўзбекистон–Бошқирдистон технопаркини ташкил этиш режаси маълум қилинди.
“Дунё” АА хабар беришича, Россия ахборот агентликлари маълумотларига кўра, Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров ва Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўртасида учрашув ўтказилган. Унда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилган.
Қайд этилишича, асосий ташаббуслардан бири — Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Ўзбекистон–Бошқирдистон технопаркини ташкил этишдир. Маълумотларга кўра, технопарк қурилишини 2026 йил баҳорида бошлаш режалаштирилган.

Учрашувлар доирасида яна бир йўналиш сифатида Тошкент вилоятида Бошқирдистон асаларичилик илмий-тадқиқот маркази иштирокида апитерапия маркази ташкил этиш режаси ҳам тилга олинган.
Бундан ташқари, Бошқирдистоннинг Игли туманида ўзбекистонлик инвесторлар чорвачилик соҳасида йирик лойиҳа амалга оширишни, Уфада эса меҳмонхона қуришни режалаштираётгани айтилган. Шунингдек, Бошқирдистонда маиший техника ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.

Россия ОАВ ёзишича, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кейинги қадам сифатида Бошқирдистон делегациясининг шу йил апрел ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро конференциясида иштирок этиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:32 / 12.03.2026
Бекободдаги пичоқбозлик бўйича яна 4 ўсмир ҳибсга олинди
09:17 / 08.02.2026
Уфада ўсмир хорижлик талабалар яшайдиган ётоқхонага пичоқ билан ҳужум қилди
10:34 / 16.12.2025
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер”га хотини ёрдамлашгани маълум бўлди
12:23 / 12.11.2025