Жамият | 11:22
701
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 3 болали уй хўжаликлари улуши ортиб бормоқда

Миллий статистика қўмитасининг 2025 йилда ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари натижаларига кўра, мамлакатда уч болали уй хўжаликлари улуши 19,6 фоизга етди. Охирги ўн йилда мазкур кўрсаткич босқичма-босқич ўсиб келмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига асосан, 2025 йилда Ўзбекистонда 3 болали уй хўжаликлари улуши 19,6 фоизни ташкил этган.

Қайд этилишича, 3 болали оилалар улуши ўтган йилларда қуйидагича бўлган:

  • 2015 йил — 15,6 фоиз;
  • 2020 йил — 16,9 фоиз;
  • 2024 йил — 18,3 фоиз;
  • 2025 йил — 19,6 фоиз.

Келтирилган рақамлар уч болали уй хўжаликлари улуши йиллар давомида барқарор ўсиш тенденциясини кўрсатаётганини англатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид