Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси Иордания ва Баҳрайн ҳудудида бўлиб турган фуқароларга шахсий хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича расмий тавсиялар билан чиқди.
“Дунё” АА хабар беришича, элчихона мурожаатида ватандошлардан аҳоли гавжум жойлар ва оммавий тадбирлардан узоқроқ юриш, ҳарбий объектлар жойлашган ҳудудларга яқинлашмаслик ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш сўралган.
Шунингдек, фуқароларга шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ёнида олиб юриш тавсия этилди.
Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Ар-Риёд шаҳридаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш мумкин: телефон: +966 11 263 52 23, фавқулодда ҳолатлар учун: +966 56 721 77 31 (Telegram, WhatsApp).
Элчихона барчани эҳтиёткорликка, тинчлик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Мавзуга оид
18:18 / 24.06.2026
Иорданияда 9 йил ичида биринчи марта гуруҳли ўлим жазоси қўлланилди
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
09:10 / 19.05.2026