Ўзбекистон | 21:18 / 03.03.2026
5593
5 дақиқада ўқилади

Зулфия мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Президент “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Бир гуруҳ истеъдодли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан мукофотланди. Бу ҳақда президент қарори қабул қилинди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Тақдирланганлар рўйхати:

  • Сатниязова Индира Қанияз қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • Эримбатова Дилноза Нурулла қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • Умурзоқова Мохларой Мухторжон қизи - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти);
  • Абдуқахорова Муслимахон Мирзабахром қизи - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти);
  • Эргашова Меҳринисо Ҳусниддин қизи - Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти);
  • Файзуллаева Вазира Хамидовна - Бухоро давлат тиббиёт институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти);
  • Турсунова Висола Беҳзодовна - Жиззах давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти);
  • Жўрабоева Муҳсина Ориф қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг табиий география кафедраси кабинет мудири (Жиззах вилояти);
  • Муродова Маржона Шухрат қизи - Божхона институтининг халқаро ҳамкорлик бўлими инспектори (Қашқадарё вилояти);
  • Амирова Латофат Баҳром қизи - Эркин ижодкор, шоира (Қашқадарё вилояти);
  • Қудратова Машхура Фазлиддин қизи - Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти);
  • Ҳайдарова Лазиза Набижон қизи - Навоий давлат университетининг 2-босқич талабаси (Навоий вилояти);
  • Эргашова Хушнозаой Тохиржон қизи - М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли балет артисти (Наманган вилояти);
  • Исмоилова Гулшаной Шуҳрат қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси (Наманган вилояти);
  • Мамедова Амалия Парвизовна - Самарқанд шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти);
  • Тоҳирова Моҳигул Умир қизи - Самарқанд давлат университетининг амалий психология кафедраси ассистенти (Самарқанд вилояти);
  • Мингбоева Зулхаё Улуғбек қизи - Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти);
  • Махмудова Олимахон Юсуфжон қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Сирдарё вилояти бўлими созандаси (Сирдарё вилояти);
  • Иброгимова Нодира Журабековна - Тошкент шаҳридаги «Shkola 21» нодавлат таълим муассасаси лойиҳа раҳбари (Сурхондарё вилояти);
  • Шокирова Гулҳайё Ўктам қизи - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 1-босқич магистранти (Сурхондарё вилояти);
  • Уралова Гулҳаё Баходир қизи - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 2-босқич таянч докторанти (Тошкент вилояти);
  • Холмухамедова Паризод Жасурбек қизи - Юқори Чирчиқ туманидаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий каштачилик ўқитувчиси (Тошкент вилояти);
  • Жўрабоева Дилафрузхон Сардоржон қизи - Халқаро фрилансерлик платформалари фрилансери (Фарғона вилояти);
  • Собирова Дилафрузхон Салоҳиддин қизи - Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти);
  • Қуронбоева Мохинур Одилбек қизи - Урганч давлат тиббиёт институтининг катта ўқитувчиси (Хоразм вилояти);
  • Дўсметова Шаҳзода Дўсмет қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Хоразм вилояти бўлими мақом хонандаси (Хоразм вилояти);
  • Саранцева Анастасия Олеговна - Мирзо Улуғбек туманидаги 208-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри);
  • Мавлонова Севинч Санжар қизи - «Янги Ўзбекистон» университетининг 2-босқич талабаси (Тошкент шаҳри).

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади. Совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.  

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид