Технология | 17:00
2893
2 дақиқада ўқилади

Galaxy S26 — сиз билан бирга ўйлайдиган AI-phone

Samsung Galaxy S26’ни тақдим этди — бренд линейкасидаги илк интуитив AI-phone. Бу ерда сунъий интеллект алоҳида “функция” эмас, балки бутун тизимнинг асоси сифатида жорий этилган.

Фото: Galaxy S26

Galaxy AI фойдаланувчининг одатларини таҳлил қилади ва қурилма ишлашини унинг кундалик ритмига мослаштиради. AI-phone мустақил равишда ишлаш тезлиги ва батарея сарфини оптималлаштиради ҳамда олдинги моделга нисбатан вазифаларни 30% гача тезроқ бажаришни таъминлайди. Яъни — камроқ кечикиш, кўпроқ тезлик ва автономлик.

Янги авлод камераси AI ёрдамида саҳналарни реал вақт режимида аниқлайди. AI-phone ёруғлик, ранг ва деталларни автоматик равишда созлайди, портрет ва тунги суратларни янада яхшилайди. Фойдаланувчига фақат тугмани босиш қолади — натижа профессионал ишлов берилгандек кўринади.

Кундалик ҳаётда Galaxy S26 янада кўпроқ ёрдам беради: интеллектуал шовқинни пасайтириш технологияси шовқинли жойларда ҳам аниқ суҳбатлашиш имконини беради, ўрнатилган таржима функцияси эса мулоқот ва саёҳатни осонлаштиради.

Galaxy S26 — бу шунчаки серия янгиланиши эмас. Бу мураккаб созламаларни талаб қилмайдиган замонавий технологиялар сари қадамдир. У контекстни тушунади, вазифаларни тезлаштиради ва технологияларни ҳақиқатан ҳам қулай қилади.

Батафсил маълумот

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш