Жаҳон | 20:55 / 05.03.2026
5956
2 дақиқада ўқилади

Исроил Эронни бомбардимон қилишнинг иккинчи босқичини бошлади – ОАВ

Исроил Эронга қарши операциянинг иккинчи босқичига ўтди ва асосий эътиборни ерости ракета бункерларини йўқ қилишга қаратмоқчи.

Фото: Reuters

Исроил Эронга қарши операциянинг иккинчи босқичини бошлади, унинг қирувчи самолётлари ер остида жойлашган баллистик ракеталар позицияларини бомбардимон қилишга эътибор қаратади, деб ёзди Reuters манбаларга таяниб.

5 март куни ЦАҲАЛ «Эрон режими томонидан баллистик ракеталарни сақлаш ва самолётларга қарши фойдаланиш учун мўлжалланган ракета омборлари учун фойдаланиладиган ер ости инфратузилма объектига» зарба берилганини эълон қилди.

Reuters маълумотларига кўра, биринчи босқичда Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Исроил шаҳарларига зарба бериш учун ишлатилиши мумкин бўлган қуруқликдаги юзлаб ракеталарни йўқ қилган. Режанинг иккинчи босқичи баллистик ракеталар ва ускуналар сақланадиган бункерларга ҳужумларни ўз ичига олади. Исроилнинг мақсади «Эрон режими ва унинг ҳарбий объектларини тизимли равишда заифлаштиришдан иборат», деб ёзди The Times.

The Esonomic Times нашрининг ёзишича, томонларнинг Эрон ракета арсеналини баҳолаши турлича. Исроил ҳарбийлари уни тахминан 2,5 мингта ракетага, бошқа таҳлилчилар эса 6 мингтагача қуролга баҳоламоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид