Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзодхон Қудратхўжа Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раислигидан кетди
Ташкилотга Одилжон Тожиев янги раҳбар этиб сайланган.
Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.
Шерзодхон Қудратхўжа мазкур лавозимда 2022 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди.
У айни вақтда 2018 йилдан буён Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори ҳисобланади.
Унинг ўрнига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси аъзоси Одилжон Тожиев Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси этиб сайланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси – 2003 йилда ташкил этилган (ўша вақтда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси номи билан) ва мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларини бирлаштирган нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, медиа саноатини ривожлантириш, журналистларни қўллаб-қувватлаш ҳамда турли таълим ва касбий лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
11:28 / 31.12.2025
Экология, медиамакон ва дипломатия. 2025 йилги Ўзбекистон – фаоллар нигоҳида
14:40 / 14.08.2025
Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилган шахс жаримага тортилди
14:23 / 28.12.2024
«Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқидан узр сўраши керак» – Одилжон Тожиев
23:00 / 04.11.2024