Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув йўқотилиши юқори каналлар реконструкция қилинади ва бетонлаштирилади
Президентнинг “Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналлар реконструкция қилинади ва бетонлаштирилади.
Бунда йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурслари ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинади, суғориладиган 158,4 минг гектар ерларнинг сув таъминоти яхшиланади ҳамда сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чоралари кўрилади.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва жорий йилда кутилаётган сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар учун республика бюджетининг 2026 йил 1 чорак якуни бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 600 млрд сўм маблағ ажратилади.
Жорий йилда каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари учун 480 млрд сўм ва сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар учун 120 млрд сўм йўналтирилади.
Мавзуга оид
18:44 / 22.03.2026
2026 йилда Ўзбекистондаги 50дан ортиқ канал ва суғориш тармоқлари таъмирланади
17:25 / 11.10.2025
Бухорода Matiz каналга тушиб кетди
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
08:26 / 16.04.2025