Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тижорат банклари учун бухгалтерияга оид янги тартиб белгиланди
Ўзбекистонда тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибига ўзгартишлар киритилди. Унга кўра, бухгалтерия ишларини энди қоғоз шакли билан бирга дастурий тизим орқали электрон тарзда ҳам юритиш мумкин бўлади.
Фото: Shutterstock
Адлия вазирлиги Ўзбекистон банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди.
Унга мувофиқ, тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш ишлари қоғоз шакли билан бир қаторда дастурий тизим орқали электрон тарзда юритилиши ва расмийлаштирилиши мумкин бўлади.
Шунингдек, Марказий банкнинг банк тизими маълумотлар омборига банклар томонидан узатиладиган актив ва мажбуриятлар, балансдан ташқари ҳисобварақлар ҳамда улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотлар рўйхати ҳам тасдиқланди.
Мазкур маълумотлар ҳар бир банк иш куни соат 10:00 дан бошлаб тақдим этилади. Ойлик маълумотлар эса кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирилмасдан тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида узатилиши белгиланди.
Мавзуга оид
13:30 / 12.12.2025
Ҳуқуқ ва бухгалтерия хизматларининг бозор ҳажми маълум қилинди
16:24 / 29.04.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди
16:11 / 19.03.2025
Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади
14:02 / 20.12.2024