Ўзбекистон | 18:02
1810
1 дақиқада ўқилади

Март ойида электр энергияси кунлик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

11 март куни суткалик электр энергияси истеъмоли 267 млн кВт·соатни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 14 млн кВт·соатга кўп.

Фото: Shutterstock

Март ойида энергетика тизимида электр энергияси истеъмоли ва юклама бўйича янги рекорд қайд этилди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 11 март куни суткалик электр энергияси истеъмоли 267 млн кВт·соатни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 14 млн кВт·соатга кўп.

Шунингдек, кечки юқори истеъмол соатларида энергетика тизимидаги энг катта юклама соат 18:12 да 12 680 МВт га етди, бу эса аввалги кўрсаткичдан 480 МВт кўп.

Бу кунда электр станцияларда жами 272 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу ўтган йил март ойидаги ишлаб чиқаришга нисбатан 12 млн кВт·соат кўп.

Таъкидланишича, кун давомида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келди. Шундан қуёш ва шамол электр станциялари улуши 14,3 фоизни ташкил қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид