Ўзбекистон | 09:18
967
1 дақиқада ўқилади

Темур Малик кўчасида ҳаракат икки йўналишда қисман тикланди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Темур Малик кўчасининг айрим қисмида автоуловлар ҳаракати қисман тикланди. Хусусан, Султония кўчаси билан кесишмадан бошлаб Темур Малик кўчаси орқали Мирзо Улуғбек кўчасига олиб чиқувчи йўналишда транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилди.

Маълум қилинишича, Темур Малик кўчасида Султония кўчасидан ҳаракатланганда, қарама-қарши йўналиш орқали Мирзо Улуғбек кўчасига чиқиш мумкин

Шунингдек, Мирзо Улуғбек кўчасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб Султония кўчасига ҳаракатланишга ҳам рухсат этилган.

Ҳар икки йўналишда транспорт воситалари учун ҳаракат тезлиги 30 км/соат этиб белгиланган. Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш сўралди.

Аввалроқ Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасидаги туннелнинг тиргак девори ўпирилиб тушиши ортидан таъмирлаш ишлари сабабли ушбу кўчанинг маълум қисмида автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид