Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
13 март куни имзоланган президент қарори билан шундай вазифа белгиланди. Қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини харид қилишни молиялаштириш учун 400 млн долларгача ташқи қарз олинади.
13 март куни “Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида механизациялаш даражасини ошириш, айниқса пахта теримини техника воситалари орқали амалга ошириш улушини кенгайтириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди. Жумладан, 2026 йилда пахтани машиналар ёрдамида териб олиш улушини 70 фоизгача етказиш режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда 2026 йилда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини харид қилишни молиялаштириш учун давлат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари орқали 400 миллион АҚШ долларигача маблағ йўналтирилиши таъминланади.
Бундан ташқари, тижорат банклари барча турдаги қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини харид қилиш учун миллий валютада 10 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар ажратади. Мазкур кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасига қўшимча 4 фоиз банк маржаси асосида тақдим этилади.
Қарорда пахта ва ғалла комбайнларини имтиёзли кредит ва лизинг шартлари асосида харид қилиш тартиби ҳам белгиланган. Хусусан, 2026 йилдан бошлаб ушбу техникалар бўйича кредит ва лизинг тўловларини амалга ошириш муддати йил давомида икки марта — 31 январ ва 31 июл саналари этиб белгиланди.
Мавзуга оид
17:20
Фермерларни ҳақоратлаган Музработ ҳокими ҳайфсан олди
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
08:23 / 18.05.2026
Инфографика: дунёда энг катта ташқи қарзга эга давлатлар
10:45 / 12.05.2026