Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронга келаси ҳафта кучли ҳужумлар бўлишини айтди
АҚШ президенти Америка армияси “Эрон режимини тўлиқ йўқ қилаётганини” билдирди. Шу билан бирга, у келаси ҳафта Эронга қарши “жуда кучли зарбалар” берилишини ҳам эълон қилди.
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон раҳбарияти вакилларини, у “ақлдан озганлар” деб атаган шахсларни ўлдириш унинг учун “улкан шараф” эканини айтди.
“Улар 47 йил давомида бутун дунё бўйлаб бегуноҳ одамларни ўлдириб келди, энди эса мен, Америка Қўшма Штатларининг 47-президенти, уларни ўлдиряпман. Бу улкан шараф!” — деб ёзди Трамп 13 март, жума куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда америкалик ҳарбийлар “Эроннинг террористик режимини тўлиқ йўқ қилаётгани” ва АҚШ ғалаба қозонмаяпти, деб ўйлаш хато экани айтилган. Трампнинг таъкидлашича, Эрон флоти йўқ қилинган, бу мамлакатнинг ҳарбий-ҳаво кучлари эса “энди мавжуд эмас”.
“Бизда мисли кўрилмаган ўт очиш қудрати, чекланмаган ўқ-дори захираси ва кўп вақт бор — бу ақлдан озганлар билан бугун нима содир бўлишини кўрасизлар”, — деб ёзди у.
АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет 13 март куни Пентагондаги брифингда энди Америка ҳарбийлари Эронни урушнинг бошқа ҳар қандай кунига қараганда кучлироқ бомбардимон қилишини билдирди.
Шу орада Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервюсида келаси ҳафта Эронга қарши “жуда кучли зарбалар” берилишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ аллақачон Эронга катта зарар етказган ва мамлакатнинг тикланиши учун “йиллар” керак бўлади.
Трамп, шунингдек, зарурат туғилса, Ҳўрмуз бўғози орқали ўтаётган нефт танкерларига АҚШ ҳарбий кузатувини таъминлашини маълум қилди. Шу билан бирга, у бундай чораларга эҳтиёж қолмаслигига умид билдирди.
Эроннинг янги олий раҳбари Мужтаба Хоминаий 12 март куни қилган илк оммавий баёнотида 28 февралдан буён АҚШ ва Исроил Эронга қарши олиб бораётган урушда ҳалок бўлганлар учун қасос олишга чақирди. У Эрон “ташқи тажовузга таслим бўлмаслиги”ни ваъда қилди ҳамда мамлакат ичида бирликка чақирди.
Мужтаба Хоминаий Теҳрон томонидан эълон қилинган Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйишни “муҳим босим воситаси” деб атади. Уруш бошланишидан олдин дунё нефт савдосининг тахминан 20 фоизи айнан шу бўғоз орқали амалга оширилар эди. У бу тўсиб қўйиш сиёсати давом эттирилишини билдирди.
Бундан ташқари, Эроннинг янги раҳбари Форс кўрфази мамлакатларини ўз ҳудудларида жойлашган АҚШ ҳарбий базаларини ёпишга чақирди.
Мавзуга оид
12:25
Дўстликдан душманликкача – АҚШ ва Исроил Эронга неча марта ҳаво ҳужумларини амалга оширган?
11:55
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
11:35
Куба АҚШ билан музокаралар олиб бораётганини расман тан олди
11:10