Спорт | 23:30 / 15.03.2026
3158
2 дақиқада ўқилади

Италияда Паралимпия ўйинлари якунланди

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Хитой (15та олтин, 13та кумуш ва 16та бронза медал), иккинчи ўринни АҚШ (13та олтин, 5та кумуш, 6та бронза) ва учинчи ўринни Россия (8та олтин, 1та кумуш, 3та бронза) спортчилари эгаллади.

Фото: Getty Images

Италиянинг Милан ва Кортине-д’Ампеццо шаҳарларида ўтказилган 2026 йилги Паралимпия ўйинлари якунига етди.

Мусобақаларда 55 мамлакатдан 600 нафардан ортиқ спортчилар пара чанғи пойгаси, пара биатлон, пара ҳоккей, тоғ-чанғи спорти, пара сноуборд ва аравачаларда кёрлинг бўйича баҳсларда 79 та медал жамламаси учун кураш олиб бордилар.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Хитой (15та олтин, 13та кумуш ва 16та бронза медал), иккинчи ўринни АҚШ (13та олтин, 5та кумуш, 6та бронза) ва учинчи ўринни Россия (8та олтин, 1та кумуш, 3та бронза) спортчилари эгаллади.

2026 йилги Паралимпия ўйинларида энг кўп медал жамғарган ўн мамлакат: 

1. Хитой — 15-13-16 (жами 44та медал)

2. АҚШ — 13-5-6 (жами 24та медал)

3. Россия — 8-1-3 (жами 12та медал)

4. Италия — 7-7-2 (жами 16та медал)

5. Австрия — 7-2-4 (жами 13та медал)

6. Франция — 4-4-4 (жами 12та медал)

7. Украина — 3-8-8 (жами 19та медал)

8. Канада — 3-4-8 (жами 15та медал)

9. Нидерландия — 3-3-1 (жами 7та медал)

10. Швеция — 3-0-4 (жами 7та медал)

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид