Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Фото: Миллий паралимпия ассоциацияси
Низом иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) орқали паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
🔹 паралимпия спорт турлари бўйича республика ва халқаро нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижадорликни таъминлаш;
🔹 спортчиларни тайёрлашнинг илғор методларини ўқув-машғулот жараёнига жорий этиш;
🔹 спортчиларнинг жисмоний, техник-тактик, психологик тайёрлигини такомиллаштириш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш;
🔹 жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
Спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришга фақат Спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда спорт турлари реестрига киритилган паралимпия спорт турлари бўйича йўл қўйилади.
Спорт терма жамоаларининг таркиблари тегишли буйруқ билан 1 йил муддатга тасдиқланади ва календар йилнинг 1 январидан 31 декабригача амал қилади.
Мавзуга оид
11:30 / 09.07.2025
Республика олимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти ривожлантирилади
10:23 / 09.07.2025
Ўзбекистон спортчилари Олимпия ўйинларига комплекс тайёрланади
21:22 / 09.09.2024
Паралимпия ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди — фотолар
14:07 / 09.09.2024