Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходими 30 млн сўмни фириб йўли билан олган пайтда ушланди.
Фото: ДХХ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси, Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили (оперативник) фириб устида қўлга олинди, деб хабар берди ДХХ.
Қайд қилинишича, у муқаддам судланган таниши билан тил бириктириб, техника таъминоти билан шуғулланувчи корхона иш бошқарувчисининг ишончига кирган. У билан Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўртасида 20 дона интерактив доска олди-сотди шартномасини электрон дўкон орқали тузилишида ғолибликни қўлга киритиб, доскаларни қиммат нархда ўтказиб беришни ваъда қилган. Ўз «хизматлари» эвазига корхона иш бошқарувчисидан 85 млн сўм талаб қилган.
Аниқланишича, департаментнинг катта тезкор вакили хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига асл нархи 15,2 млн сўм бўлган интерактив доскаларни 25 млн сўмдан ўтказиб бермоқчи бўлган. ДХХ ва прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у 85 млн сўмни олган вақтида ушланган. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан 30 млн сўмни департамент ходими ўзининг шериги – мактаб директори билан биргаликда олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор вакил ва мактаб директори қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
08:01 / 12.03.2026
Тошкент ва Андижонда йирик миқдордаги тақиқланган моддалар ушланди
08:21 / 11.03.2026
Фарғонада ноқонуний равишда олиб чиқилиши режалаштирилган олтин мусодара қилинди
08:25 / 10.03.2026