Жамият | 12:41
718
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонда жами 879 599 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Статистик маълумотларга кўра, туғилишлар асосан 25–39 ёшли оналар ҳиссасига тўғри келган.

Фото: Dreamstime

Туғилишлар онанинг ёш гуруҳлари кесимида таҳлил қилинганда, 25 ёшгача бўлган аёллар орасида 355 111 та бола туғилгани қайд этилган. Бу жами туғилишларнинг 40,4 фоизини ташкил этади.

Энг юқори кўрсаткич 25–39 ёшли аёллар ҳиссасига тўғри келиб, ушбу ёш тоифасида 512 034 та туғилиш ҳолати қайд этилган. Бу эса умумий туғилишларнинг 58,2 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, 40 ёш ва ундан катта бўлган аёллар орасида 12 454 та туғилиш ҳолати қайд этилган бўлиб, бу умумий туғилишларнинг 1,4 фоизига тенг. 

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатда 40 ёшдан кейин она бўлаётган аёллар сони нисбатан кам улушни ташкил этса-да, бундай ҳолатлар ҳам қайд этилиб бормоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид