Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
Shark Milk Product'нинг икки таъсисчиси, директори ва тўрт нафар ходими, шунингдек, яна тўртта компания директорлари 2025 йил сентябр ойида Тошкент вилояти боғчаларида 1922 нафар боланинг заҳарланишида айбли деб топилди. Суд ҳукми билан, судланувчилардан уч нафари 3,5 йилга, яна уч нафари 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди; 5 кишига 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
2025 йил сентябр ойида Тошкент вилояти боғчаларида кузатилган болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан суд жараёни якунига етди.
Бугун, 14 июл куни жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди 11 нафар судланувчини Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан айбли деб топди.
Суд ҳукми билан, қуйидаги шахслар 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди:
-
Р.О. (эркак, 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ директори)
-
А.С. (эркак, 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ бош технологи)
-
Р.Х. (эркак, 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ технологи).
Қуйидаги шахслар 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди:
-
С.С. (эркак, 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ таъсисчиси ва сотув бўлими менежери)
-
Ф.О. (эркак, 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ таъсисчиси ва директори ўринбосари)
-
М.Н. (эркак, 1991 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ технологи ёрдамчиси)
Қуйидаги шахсларга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди:
-
Ж.Х. (эркак, 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган, “Governess Business” МЧЖ директори)
-
И.С. (эркак, 2000 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, “Innavation Outsourcing Servise” МЧЖ директори)
-
Б.Р. (эркак, 1992 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, “Nishon invest” МЧЖ директори)
-
Ф.Д. (эркак, 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Kinder Garden Group” МЧЖ директори)
-
Д.Қ. (аёл, 1997 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Shark Milk Product” МЧЖ лаборанти).
Суд ҳукми билан судланувчиларга Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин.
Боғчалардаги оммавий заҳарланиш
2025 йил 26 сентябр куни Бўка, Пискент, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Бекобод туманлари, Нурафшон ва Олмалиқ шаҳридаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида жами 2 мингга яқин тарбияланувчининг оммавий заҳарланиши рўй берганди.
Тергов материаларига кўра, 2025 йил 24-27 сентябр кунлари Бўка туманида 540 нафар, Пискент туманида 529 нафар, Оққўрғон туманида 469 нафар, Олмалиқ шаҳрида 287 нафар, Нурафшон шаҳрида 113 нафар, Бекобод туманида 110 нафар, Қуйи Чирчиқ туманида 64 нафар бола шифохонага мурожаат қилган, шундан 1 922 нафарида заҳарланиш қайд этилган, қолган 190 нафари бошқа ташхислар билан мурожаат қилган.
Ушбу воқеадан кейин сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда аутсорсинг компаниялари мансабдор шахслари бўлган жами 7 киши қўлга олинган, уларга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди. Кейинроқ вилоят ҳокими Зойир Мирзаев қамоққа олинганлар сони 11 кишига етганини айтганди.
“Бизларни ўшанда Худо асради. Агар вақтида дори-дармонлар... 5-6 миллиардлик дори-дармонлар бормаганда, билмайман нима бўларди. [...] Аутсорсинг тизими қонун олдида жавоб беради ”, – деганди Мирзаев.
Мавзуга оид
09:25
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
18:46 / 08.07.2026
Смартфондан реал ижодга: робототехника болаларни қандай ривожлантиради?
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026