Жамият | 14:31
1726
1 дақиқада ўқилади

Пойтахтда янги светофор комплекслари ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳрида чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойларида замонавий светофор комплексларини ўрнатиш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда. 

Фото: ИИББ

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, мазкур ишлар йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ҳамда пиёдалар учун янада қулай ва хавфсиз шароит яратишга қаратилган.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг турли ҳудудларида таймерли транспорт светофорлари ҳамда пиёдалар учун мўлжалланган светофорлар ўрнатилмоқда. Кўплаб фуқаролар айрим чорраҳаларда янги светофор устунлари ва ускуналари ўрнатилаётганини пайқаган.

Мутахассислар таъкидлашича, таймерли транспорт светофорлари чорраҳаларда ҳаракатни аниқ ва тартибли бошқаришга хизмат қилади. Пиёдалар светофорлари эса фуқароларнинг йўлни хавфсиз кесиб ўтиши учун қулай имконият яратади.

Шунингдек, монтаж ишлари транспорт ҳаракатига ортиқча ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида кундузи ва тунда ҳам олиб борилмоқда. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази пойтахт йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ишларини изчил давом эттираётганини маълум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид