Жамият | 08:51 / 16.03.2026
2267
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган шахсий хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 15 март куни Оқтепа 6-тор кўчасида жойлашган уйда юз берган бўлиб, ёнғин ҳақида хабар соат 11:09 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тушган мурожаатга асосан, қутқарув техника ва экипажлари кўрсатилган манзилга соат 11:19 да етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:57 да қуршаб олинган ва соат 12:16 га келиб тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар қайд этилмаган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мутасадди идоралар томонидан ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид