Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лойиҳаолди ҳужжатлар экспертизасида бир қатор амалиётлар бекор қилинади
Президент қарори билан лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган янги чора-тадбирлар белгиланди. Ҳужжатга мувофиқ, “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат муассасаси “Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази” давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади.
Қарорга кўра, лойиҳаолди ҳужжатлар экспертизасида бир қатор амалиётлар босқичма-босқич бекор қилинади. Хусусан, 2026 йил 1 апрелдан лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар Марказда комплекс экспертизадан ўтказилмайди. Энди бундай ҳужжатлар Марказнинг электрон ахборот платформасида жойлаштириладиган намунавий шакл асосида ишлаб чиқилади.
Шунингдек, 2026 йил 15 апрелдан қиймати 15 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган айрим лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш амалиёти ҳам бекор қилинади. Бу, аввало, бюджет тизими бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари, қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга тааллуқли. Мазкур тартиб корпоратив буюртмачилар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.
Яна бир муҳим ўзгаришга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби бекор қилинади. Ушбу функция “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамиятига ўтказилади.
Мазкур ўзгаришлар лойиҳаларни тайёрлаш ва келишиш жараёнларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик босқичларни қисқартириш ҳамда давлат ва корпоратив харидлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:32 / 17.03.2026