Жаҳон | 22:19 / 19.03.2026
2064
3 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг қиммат ресторан брендлари эълон қилинди

2026 йил якунларига кўра, McDonald’s брендининг қиймати 5 фоизга ошди, бу эса тармоқнинг кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг қиммат савдо белгилари рейтингида биринчи ўринни эгаллашига имкон берди.

Фото: Reuters

2026 йил охирида McDonald’s брендининг қиймати 5 фоизга ўсиб, 42,6 миллиард долларга етди, бу эса Америка тезкор овқатланиш тармоғига кетма-кет иккинчи йил Brand Finance консалтинг компанияси рейтингида биринчи ўринни сақлаб қолиш имконини берди. Тадқиқот дунёнинг 25 та энг қиммат ресторан брендларини қамраб олди, уларнинг умумий қиймати 190,1 миллиард долларга етди.

Иккинчи ўринда Starbucks қаҳвахоналари тармоғи қолди, бироқ унинг бренди асосий бозорларда, айниқса Хитойда рақобат кучайганлиги сабабли 4 фоизга, 37 миллиард долларгача арзонлашди. Кучли учликни KFC якунлаб берди, унинг қиймати 8 фоизга ошиб, 16,5 миллиард долларни ташкил этди.

Юқори бешликка, шунингдек, 18 фоизга (9,5 миллиард долларгача) қимматлашган Subway сендвичлар тармоғи ва кучли молиявий кўрсаткичлар ва АҚШдаги кенгайиш туфайли рекорд даражадаги ўсишни - 44 фоизни (8,1 миллиард долларгача) кўрсатган Chick-fil-A кирди. Энг қиммат ресторан брендлари ўнталигига, шунингдек, Tim Hortons, Domino‘s Pizza, Taco Bell, Wendy’s ва Pizza Hut ҳам кирди.

McDonald’s муваффақияти франшизадан барқарор даромад ва тармоқнинг фаол кенгайишини таъминлади: 2024 йилда компания АҚШда 102 та янги ресторан очди, бу 2013 йилдан бери энг сезиларли йиллик ўсишдир. 2024 йил охирига келиб, McDonald’s бутун дунё бўйлаб 43,4 мингта ресторанга эга бўлиб, соҳадаги энг йирик тармоққа айланди.

Subway хориждаги ривожланиш ва рақамли сотувлар туфайли 18 фоизга ўсишни кўрсатди. Компания келажакда 10 мингдан ортиқ ресторанни, шу жумладан Парагвай ва Мўғулистон каби янги бозорларни очишни назарда тутувчи 25 та мастер-франшиза шартномасини имзолади. Шу билан бирга, АҚШда тармоқ қисқаришда давом этмоқда, сўнгги 20 йилдаги энг паст кўрсаткич - 19,5 минг нуқтагача тушиб кетди.

Биринчи марта Хитойнинг Mixue (12-ўрин) ва Haidilao (13-ўрин) брендлари, шунингдек, Luckin Coffee қаҳвахонаси (19-ўрин) топ-25 га кирди. Таҳлилчиларининг таъкидлашича, уларнинг муваффақияти ўсишнинг муқобил моделини намойиш этади, бунда нархларнинг кўлами ва арзонлиги премиум позициялашдан устун келади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид