Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ресторанлар айланмаси ўсди: 11 ойда 15,2 фоизлик кўтарилиш
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 215,5 трлн сўмга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабр ҳолатига республикада умумий овқатланиш (ресторан, кафе ва бошқа овқатланиш хизматлари) соҳасида 26 278 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.
Маълумотларга кўра, 11 ойда қайд этилган ўсиш умумий овқатланиш бозорида хизматлар ҳажми ва савдо фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатади. Шунингдек, айланманинг ўсиши соҳага бўлган талаб ҳамда хизматлар кўлами кенгайиши билан боғлиқ экани таъкидланади.
Келтирилган рақамлар 2025 йил январ–ноябр ойлари якуни бўйича шаклланган.
Мавзуга оид
13:16 / 14.04.2022
Умумий овқатланиш соҳасида бир қатор муаммолар аниқланди
10:56 / 23.07.2020
«Умид қиламизки, бу сўнгги қадам эмас» – Умумий овқатланиш корхоналарига тақдим этилаётган енгилликлар қандай қарши олинди?
11:35 / 04.01.2019
Ресторан ва кафеларнинг тунги пайтда ишлаш тартиби белгиланади
12:36 / 06.12.2018