Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сунъий интеллект этикаси бўйича форум ўтказилади
2026 йил сентябр ойида Тошкент шаҳрида сунъий интеллект этикасига бағишланган халқаро экспертлар форумини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ташаббуси билан сунъий интеллект этикасини такомиллаштириш масалаларига бағишланган онлайн мулоқот ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона вакиллари иштирок этди. Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Тадқиқотлар, этика ва инклюзия бўлими директори вазифасини бажарувчи Дафна Файнхолц ҳамда Ижтимоий-гуманитар фанлар сектори бошлиғи Мариаграция Сквиччарини ҳам қатнашди.
Мулоқот давомида 2026 йил сентябр ойида Тошкентда сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро экспертлар форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, ушбу форумни Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси илк бор 2025 йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида илгари сурилган.
Томонлар сунъий интеллектни ривожлантириш ва уни қўллашнинг техник ҳамда ахлоқий жиҳатлари юзасидан фикр алмашди. Ўзбекистон томони мазкур йўналишда ЮНЕСКО билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва мазкур соҳада конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
10:06
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
18:32 / 08.06.2026