Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда одамсимон роботларни ишга ўргатиш марказлари очилмоқда
Роботлар махсус ўқув марказларида бошланғич меҳнат кўникмаларига “ўргатилмоқда”.
Фото: AP
Хитой одамсимон роботларни иқтисодиётнинг реал секторида ишлашга жалб этишни тезлаштириш учун уларни ишга ўргатиш марказларини очмоқда.
Хабар қилинишича, бутун мамлакат бўйлаб роботларни ўқитиш марказлари ташкил этилмоқда. Бундан мақсад, роботларни аниқ вазифаларни бажара оладиган тижорат маҳсулотларига айлантиришдир.
Ўтган йил охирига келиб Хитойда 40 дан зиёд ана шундай марказлар ташкил этилди. Хусусан, Шицзячжуан шаҳридаги Leju компанияси томонидан ташкил этилган марказда автомобил заводи йиғув линияси, «ақлли уй» элементлари ва кексаларни парвариш қилиш муассасаси муҳити яратилган бўлиб, бу ерда роботлар учун 16 та ўқув дастури йўлга қўйилган. Марказда “ўқитилган” роботлар 20 дан ортиқ функцияни ўзлаштирган, вазифаларни муваффақиятли бажариш даражаси эса 95 фоизга етди.
Анхой, Чжэцзян ва Шандун провинцияларида очилган ўқув марказларида роботлар бошланғич меҳнат кўникмаларига “ўргатилмоқда”. Масалан, Шандун провинциясидаги марказда ўнлаб роботлар патнисда таом ташиш, кийимларни тахлаш ва қадоқланган сув олиб келишни “ўрганяпти”.
Хубэй провинциясидаги марказда эса юзга яқин робот кийимларни тахлаш ва дазмоллаш, столларни артиш каби ҳаракатларни юзлаб марта такрорлаб, ушбу ишларни бажаришга кўникма ҳосил қилмоқда.
Роботлардан дастлаб ишлаб чиқариш саноатида, шунингдек оддий ва такрорланувчи вазифалар устувор бўлган корхоналарда кенг фойдаланиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:29 / 20.03.2026
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой биринчи ўринда
23:17 / 18.03.2026
“Хитойнинг мақсади – радарларни синаб кўриш” — Ҳикматилла Казакбаев
14:26 / 18.03.2026
Хитойнинг чўлланишни тўхтатган модели Навоийда синаб кўрилади
10:50 / 18.03.2026