Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ойда 1 млндан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилди
2026 йил январ–феврал ойларида 1 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки икки ойида 1 081 612 нафар ўзбекистонлик чет элга борган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 49,3 минг нафарга ошган.
Статистикага кўра, ўзбекистонликлар энг кўп қўшни давлатларга саёҳат қилган. Хусусан, Қирғизистонга 426 421 нафар, Тожикистонга 179 390 нафар ва Қозоғистонга 166 017 нафар фуқаро борган.
Шунингдек, Саудия Арабистони (115 350 нафар), Россия (62 054 нафар), Туркия (34 634 нафар) ва Бирлашган Араб Амирликлари (26 449 нафар) ҳам энг кўп ташриф буюрилган давлатлар қаторига кирган.
Бундан ташқари, Таиланд (10 946 нафар), Хитой (8 890 нафар) ва Миср (8 872 нафар) ҳам ўзбекистонликлар томонидан кўп танланган йўналишлардан бўлган.
Чет элга сафарлар сонининг ортиши аҳолининг даромадлари ошиб бораётгани, туризм имкониятларининг кенгайиши ва транспорт алоқаларининг яхшиланиши билан боғлиқ.
Мавзуга оид
10:46
Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ошди
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
08:57 / 20.03.2026
Ўзбекистонда 2025 йилда 48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлди
15:07 / 19.03.2026