Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотирани яхшилайдиган энг фойдали маҳсулотлар маълум қилинди
Неврологнинг сўзларига кўра, хотира сусайишининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири темир моддаси етишмаслигидир. Шунинг учун рационга ушбу микроэлементга бой маҳсулотларни киритиш зарур.
Хотирани яхшилашда темир, ёғ кислоталари, антиоксидантлар, В гуруҳи витаминлари, холин, фолатлар, магний ва рухга бой маҳсулотлар фойдали ҳисобланади. Бу ҳақда невролог Кирилл Алмазов айтди.
Унинг сўзларига кўра, хотира пасайишининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири темир моддаси етишмаслигидир. Шунинг учун рационга ушбу микроэлементга бой маҳсулотларни киритиш зарур.
Осон ўзлашадиган темир моддаси қизил гўшт, мол жигарида мавжуд. Қийин ўзлашадиган темир эса ёнғоқлар, дуккаклилар, исмалоқ ва гречкада учрайди.
Нерв импулсларини узатишда иштирок этувчи ёғ кислоталарига бой маҳсулотлар қаторига лосос, скумбрия, зиғир ва зайтун ёғи, шунингдек, ёнғоқлар киради.
В гуруҳи витаминлари, холин, фолатлар, магний ва рухни тухум, яшил сабзавотлар, дуккаклилар, дон маҳсулотлари ҳамда қовоқ уруғларидан олиш мумкин.
Антиоксидантлар эса резаворлар, какао ва кўк чой таркибида кўп миқдорда мавжуд.
Мавзуга оид
10:48 / 27.12.2019
Якун топаётган йилда кимларни йўқотдик?
21:05 / 08.04.2017
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари GM Uzbekistan автомобилларини навбатсиз олишади
20:51 / 08.04.2017
Иккинчи жаҳон урушининг 14 нафар иштирокчисига уйлар берилади, 173 нафарининг тураржойи таъмирланади
19:48 / 04.04.2017