Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
Ҳодиса юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов олиб бориляпти. Марҳуманинг жасади бугун, 23 март куни Ўзбекистонга юборилади.
Фото: Иллюстратив сурат
Туркиянинг Измир шаҳрида кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик Севдора Ҳакимжонова шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Ҳодиса юзасидан ҳозирда Бош консулхона ҳамда Ўзбекистон Миграция агентлиги марҳуманинг жасадини ватанга қайтариш бўйича зарур ташкилий ишлар олиб бормоқда. Жасад 2026 йилнинг 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга юборилади.
Маълумотларга кўра, Ҳакимжонова Туркия фуқароси билан имом никоҳи асосида турмуш қурган, лекин бу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Турмуш ўртоғи ҳам унинг каби эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахс ҳисобланади. Кейинчалик улар Измирда куёвнинг яқин қариндошлари билан бир хонадонда яшаб келган.
Ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган материаллар тегишли тартибда прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
10:13 / 17.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди
20:02 / 11.01.2026
Измирдаги қамоқхоналарда сақланаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди
02:16 / 18.09.2024
Туркияда кўзни бўяшда ишлатилган 8,2 минг йиллик тошқалам топилди
20:06 / 12.09.2023