Кўчмас мулк | 09:23 / 26.03.2026
2118
1 дақиқада ўқилади

2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда фойдаланишга топширилган хонадонлар сони 69,1 мингтани ташкил этди. Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида қайд этилди.

Фото: advantour.com

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон бўйича жами 69,1 мингта хонадон фойдаланишга топширилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,4 мингтага ошган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп хонадон Наманган вилоятида фойдаланишга топширилган бўлиб, уларнинг сони 10,8 мингтани ташкил этган.

Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 6,7 мингта, Сурхондарё вилояти 6,1 мингта, Фарғона вилояти, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри эса 5,9 мингтадан хонадон билан қайд этилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятида 5,6 мингта, Андижон вилоятида 4,8 мингта, Қорақалпоғистон Республикасида 4,6 мингта, Қашқадарё вилоятида 4,1 мингта, Самарқанд вилоятида 3,5 мингта хонадон фойдаланишга топширилган.

Энг паст кўрсаткичлар Жиззах ва Навоий вилоятларида — 2 мингтадан, Сирдарё вилоятида эса 0,6 мингтани ташкил этган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид