Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан нақд рубл олиб чиқишга янги чекловлар жорий этилди
Россия президенти Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларга нақд валюта ва олтин олиб чиқиш қоидаларини янада кучайтирувчи фармонни имзолади. Бизнес вакилларига нақд пулни фақат халқаро аэропортлар орқали олиб чиқишга рухсат берилади.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар Россиядан ЕОИИ Божхона иттифоқига аъзо давлатлар — Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонга 100 минг доллардан ортиқ суммага тенг нақд рублни олиб чиқиши мумкин бўлмайди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин 25 март, чоршанба куни имзолади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун эса нақд пулни поезд ёки автомобил орқали олиб чиқиш тақиқи сумма миқдоридан қатъи назар амал қилади. Улар нақд рублни фақат Россиянинг халқаро аэропортлари орқали олиб чиқиши мумкин бўлади.
1 апрелдан жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар маблағларнинг келиб чиқишини банк ҳисобварақлари бўйича кўчирмалар билан тасдиқлаши ва уларнинг хорижда қандай мақсадларда ишлатилишини кўрсатган ҳолда декларация тўлдириши шарт бўлади.
Президент фармони, шунингдек, Россиядан 100 граммдан оғир олтин қуймаларини олиб чиқишга нисбатан ҳам чекловлар жорий қилади.
2026 йил 1 майдан бошлаб ЕОИИ давлатларига бундай қуймаларни юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фақат Шереметево, Домодедово, Внуково ва Кневичи аэропортлари орқали, Россия Асилметалл ва қимматбаҳо тошлар назорати палатасининг махсус рухсати билан олиб чиқиши мумкин бўлади.
Жисмоний шахслар учун эса янги чекловлар нафақат ЕОИИ давлатларига, балки бошқа мамлакатларга нисбатан ҳам қўлланади.
Мавзуга оид
00:26
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026