Ўзбекистон | 11:10
2112
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба-якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам кузатилади. Ҳарорат бироз пасайиб, кундузи +20…+25 даражани ташкил қилади.

Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +25…+30 даража атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ҳарорат фони бироз пасаяди. Шанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл зонасида, якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудлари бўйича кундузги ҳаво ҳарорати +20…+25 даражани ташкил этади. Ҳарорат кечалари +12…+17 даража атрофида бўлади.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида жума ва шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +27…+29 даража бўлади.

Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, шамол 10–12 метр/сония тезликда кучайишида момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи +21…+23 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +13…+15 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид