Жамият | 10:06
2632
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги мавсумий ишлар: фуқароларга муҳим огоҳлантириш берилди

Миграция агентлиги АҚШдаги мавсумий ишлар дастури юзасидан фуқароларни фақат расмий эълонларга ишонишга, воситачилар ва асоссиз таклифларга алданмасликка чақирди.

Фото: Kun.uz 

Миграция агентлиги ва АҚШнинг USAFARMLABOR ташкилоти ўртасидаги дастур доирасида дастлабки талабномалар қабул қилинган бўлиб, айни пайтда жараёнлар босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Қайд этилишича, иш берувчи маълумотига кўра, айрим фуқаролар ҳамкор ташкилот сайтлари ёки унинг таркибидаги фермер хўжаликларига тўғридан тўғри мурожаат қилишга уринмоқда. Бироқ бундай йўл билан мурожаат қилиш ҳеч қандай натижа бермайди.

Миграция агентлиги иш берувчининг талабномаси асосида танлов эълон қилинганидан кейингина фуқаролар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини эслатди. Шу боис мустақил рўйхатдан ўтишга уриниш ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилиш фойдасиз экани таъкидланмоқда.

Шунингдек, фуқаролардан воситачилар ва пулли “таклиф”ларга алданмаслик, фақат расмий манбаларда эълон қилинадиган маълумотларга таяниш сўралди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид