Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарздор мол-мулкини сотиш ва хатлашда янги қоидалар жорий этилади
Ўзбекистонда солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш тизимида янги ёндашувлар жорий этилмоқда. Президент фармонига мувофиқ, қарздор мол-мулкини хатлаш, кўздан кечириш ва сотиш жараёнларини соддалаштириш ҳамда рақамлаштиришга қаратилган қатор янги тартиблар белгиланди.
Фармонга кўра, солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундиришда ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ундирувчи томонидан расмийлаштирилган процессуал ҳужжатлар асосида давлат ижрочисининг қарори билан электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиш имконияти яратилади.
Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкларини хатлаш ва кўздан кечириш билан боғлиқ айрим процессуал ҳаракатлар ҳам янги тартибда амалга оширилади. Жумладан, солиқ органининг солиқ қарзини ундиришга оид ижро ҳужжатлари бўйича бу ишлар солиқ органининг мансабдор шахси томонидан бажарилади. Гаров билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишга доир ҳужжатлар бўйича эса давлат ижрочисининг топшириғи асосида тижорат банкининг ваколатли шахси ушбу жараёнда иштирок этади.
Яна бир муҳим янгилик — ижро ҳужжатлари бўйича савдоларни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан гаров ҳужжатлари, хатлов ва кўздан кечириш далолатномалари электрон платформалар орқали юборилади.
Фармонда, шунингдек, солиқ органи мансабдор шахси ёки тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан тузилган хатлаш ва кўздан кечириш далолатномалари асосида реализация қилинган ёки савдога таклиф этилган мол-мулкларни расмийлаштириш билан боғлиқ хатарлар расмийлаштирувчи идоралар зиммасида қолдирилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
12:19 / 09.06.2026
Суд ходимларининг даромад ва мол-мулки декларация қилинади
10:00 / 13.04.2026
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
10:11 / 08.04.2026
“Менинг боғим” лойиҳаларига депутатлар аралашуви кучайтирилади
09:45 / 07.04.2026