Соғлом ҳаёт | 22:23 / 04.04.2026
1751
1 дақиқада ўқилади

Меъёридан ортиқ туз истеъмол қилиш юрак учун зарарли – олимлар

Маълум бўлишича, кунига ўртача 4200 миллиграмм натрий истеъмол қилиш (тавсия қилинган меъёр 2300 миллиграммгача) юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини 15 фоизга оширади.

Фото: Shutterstock

Тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини сезиларли даражада ошириши мумкин. Вандербилт университети тиббиёт маркази олимлари ана шундай хулосага келди.

Улар 25 минг нафардан ортиқ инсонга оид маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди. Маълум бўлишича, кунига ўртача 4200 миллиграмм натрий истеъмол қилиш (тавсия қилинган меъёр 2300 миллиграммгача) юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини 15 фоизга оширади.

Муаллифларнинг қайд этишича, туз истеъмолини озгина камайтириш ҳам сезиларли самара беради. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, кунлик натрий истеъмолини 4000 миллиграммгача камайтириш касалликка чалиниш хавфини 6-7 фоизга пасайтиради.

Тадқиқотчилар туз истеъмолини камайтириш бўйича чоралар кўриш кераклигини айтишмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид